ҚР Ҳукумати экин экиш арафасида ички бозорни ёқилғи билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриб чиқди

ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов раислигида ўтган йиғилишда Қозоғистоннинг ички бозорини ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб хабар беради.

ҚР Ҳукумати экин экиш арафасида ички бозорни ёқилғи билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриб чиқди

Хусусан, экин экиш арафасида ички бозорни нефт маҳсулотлари билан тўлдириш, воситачилик схемаларига йўл қўймаслик, умумий савдо шаффофлигини ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Муҳокамада ҚР Энергетика вазирлиги, «Самруқ-Қазна» АЖ ва «ҚазМунайГаз» миллий компанияси раҳбарлари иштирок этди.

Бош вазир ишлаб чиқарувчилар томонидан ички бозорга ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб бериш, ҳар қандай вазиятга тезкорлик билан муносабатда бўлиш мақсадида захиралар ва сотишни мунтазам мониторинг қилиш зарурлигига эътибор қаратди.

Фото: primeminister.kz