ҚР Президенти “Талдиқорған” саноат зонасига ташриф буюрди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Жетису вилоятига сафари “Талдиқорған” саноат зонасида жойлашган ASMA INDUSTRIAL саноат аккумуляторлари ишлаб чиқариш заводига ташриф буюришдан бошланди, деб хабар беради Ақорда.

Умумий қиймати 8,5 миллиард тенге бўлган мазкур лойиҳа ўтган йили таъмирланиб, модернизация қилинди. Бюджет маблағлари ҳисобидан электр жиҳозлари ўрнатилиб, канализация ва газ тармоқлари тортилди. Майдони 14,3 гектар бўлган корхона жорий йилнинг 6 декабрида ишга туширилган эди.

Завод асосчиси ва директори Серикбай Ажмағамбетов Президентга нефть-газ, тоғ-кон саноати, телекоммуникация ва темир йўл саноатида қўлланиладиган саноат аккумуляторлари ҳамда “яшил” энергияда узлуксиз энергия манбаи бўлганлиги ҳақида сўзлаб берди.

Давлат раҳбарига маълум қилинганидек, корхона тўлиқ қувватга киргач, йилига 210 минг дона аккумулятор ишлаб чиқариш, 180 тагача иш ўрни яратиш режалаштирилган. Маҳсулотнинг 60 фоизи МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинади, 40 фоизи ички бозорга етказилади. Завод ишга туширилгандан кейинги биринчи йилда бюджетга 500 миллион тенгедан ортиқ солиқ тўлаши кутилмоқда.
Керакли хомашёнинг асосий қисми Қозоғистон корхоналаридан, хусусан, «Казцинк»дан қўрғошин, «Казатомпром»дан сульфат кислота, хитойлик ишлаб чиқарувчилардан сепаратор ва полипропилен харид қилинади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ишчи кучи билан суҳбатда ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
“Давлат кучли бўлиши учун, аввало, ҳудудларимиз кучли бўлиши керак. Биз Қозоғистонни саноати ривожланган давлатга айлантиришни муҳим деб биламиз. Стратегик аҳамиятга эга бўлган Жетису вилоятига катта эътибор қаратилмоқда”, – деди Президент.
Сўнг Давлат раҳбари корхоналар раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. У маҳаллий бизнесни қўллаб-қувватлашни давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб атади.