ҚР Президенти Шимолий Македония Президенти Гордана Силяновска-Давкова билан учрашди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти мартабали меҳмонга миннатдорлик билдириб, унинг ташрифи Астана ва Скопье ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги арафасида амалга оширилаётганини таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Президент Солтүстік Македония Президенті Гордана Силяновска-Давковамен кездесті
Фото: Ақорда

“Қозоғистон Шимолий Македония билан ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор ва биз сизнинг мамлакатингизни Болқон ярим оролидаги ишончли ҳамкор деб биламиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Гордана Силяновска-Давкова Қозоғистонга таклифи учун Давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Томонлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни атрофлича муҳокама қилдилар.

Президентлар Қозоғистон-Шимолий Македония муносабатларининг барча соҳаларига янги суръат бағишлашга келишиб олдилар. Қишлоқ хўжалиги, транспорт-логистика, молия, туризм каби истиқболли йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди.

Давлат раҳбарлари Шимолий Македониянинг машҳур Alkaloid фармацевтика компаниясининг Алмати шаҳрида ваколатхонасини очиш ҳақидаги қарорини олқишладилар.

Бундан ташқари, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Сўнгги хабарлар