07:32, 09 Май 2025 | GMT +5
ҚР Президенти Рим Папаси Лев XIV га табрик телеграммаси йўллади
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Рим Папаси Лев XIVни Қозоғистон халқи номидан табриклади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

“Ишончим комилки, Сизни Муқаддас тахтга сайлаш орқали католик черкови ушбу мураккаб халқаро вазиятда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим рол ўйнашда давом этади”, – дейилади телеграммада.
Президент Рим Папаси турли диний эътиқод вакиллари истиқомат қилувчи Қозоғистонга икки марта ташриф буюрганини таъкидлаб, ўз мамлакати халқлар ўртасидаги дўстлик, конфессиялараро ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни доимий қўллаб-қувватлашини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Роберт Прево янги Рим Папаси этиб сайланган эди.