ҚР Президенти Молиявий мониторинг агентлиги ваколатларини кенгайтирди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2025 йил 14 июль куни Молиявий мониторинг агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Фармонга имзо чекди.

ҚР Президенти Молиявий мониторинг агентлиги ваколатларини кенгайтирди
Фото: ММА

Ҳужжатга мувофиқ:

“Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги — Қозоғистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри бўйсинадиган ва ҳисобот берадиган, жиноят йўли билан олинган даромадларни легаллаштириш (ювиш), терроризмни молиялаштириш ҳамда оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги Қозоғистон Республикаси Қонунига мувофиқ молиявий мониторингни амалга оширадиган, тегишли чораларни кўрадиган, шунингдек, мамлакат қонунчилиги доирасида иқтисодий ва молиявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, бартараф этиш, очиш ва терговини амалга оширадиган давлат органи ҳисобланади”, – дейилади Фармонда.

Агентлик ўз ваколати доирасида мустақил қарор қабул қилади, вилоятларда, республика аҳамиятига эга шаҳарларда, пойтахтда ҳудудий органлар, махсус давлат муассасаси ҳамда ўз тасарруфидаги ташкилотларга эга.

Низомга қўшимча функциялар киритилди:

  • агентлик тасарруфидаги ташкилотларга ахборот тизимидан маълумотлар, маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш қоидаларини тасдиқлайди;
  • навбатдан ташқари аттестация ўтказиш тартиби, даври ва муддатини белгилайди;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари билан ҳамкорликда психологик-ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш тартиби ва усулини тасдиқлайди.

Шунингдек, агентликнинг бир қатор функциялари янгича таҳрирда белгиланди:

  • қонунга мувофиқ молиявий мониторингга тегишли бўлган пул ёки бошқа мулк билан амалга оширилган операциялар ҳақидаги маълумот ва ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва фойдаланишни амалга оширади;
  • агентлик фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, агентликнинг ҳудудий органлари, махсус давлат муассасаси ҳамда агентликка қарашли ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
  • хизматга номзоднинг касбий салоҳияти, асосий кўрсаткичлари ва рақобатбардошлик индекси (рақамли рейтинг)ни аниқлаш тартиби ва усулини тасдиқлайди.

Фармон 2025 йил 17 июлдан кучга кирди.

Сўнгги хабарлар