ҚР Президенти “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида иштирок этаётган давлат раҳбарларини қарши олди
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитида иштирок этаётган давлат раҳбарларини қарши олди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммити иштирокчилари билан суратга тушди.





Таъкидлаш жоизки, Астанадаги Тауелсиздик саройида “Марказий Осиё – Хитой” II саммити ўз ишини бошлади.
Тадбирда Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев, Хитой Халқ Республикаси Раиси Cи Цзиньпин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, I Марказий Осиё – Хитой саммити 2023 йил 19 май куни Хитойнинг Сиань шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда иккинчи “Марказий Осиё – Хитой” саммитини ўтказишга тайёрлигини билдирган эди. Саммит якунлари бўйича Сиань декларацияси имзоланди ва иккинчи саммитни 2025 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.