ҚР Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашувида иштирок этмоқда

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг V Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлаяпти, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Давла раҳбари бугунги саммит чинакам аҳамиятга эга бўлиб, кўп қиррали ҳамкорликнинг кейинги динамикасини белгилаб беришига ишонч билдирди.

«Маслаҳат учрашувлари формати нафақат ҳаётий, балки улкан истиқболга эга чинакам самарали платформага айлангани қувонарлидир. Бунга ҳар қандай муаммоларни конструктив тарзда ҳал этиш имконини берувчи фаол ва ишончли сиёсий мулоқот ёрдам бермоқда», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Унинг сўзларига кўра, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил кенгаймоқда. Тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги алоқалар фаоллашди, қўшма корхоналар сони кўпаймоқда. Йирик минтақавий лойиҳалар нафақат ўзаро сезиларли фойда келтиради, балки Марказий Осиё иқтисодиётининг бутун конфигурациясини ҳам ўзгартиради.

«Охирги беш йил ичида минтақалараро товар айирбошлаш ҳажми 80 фоиздан ортиқ ўсиб, 10,6 миллиард долларни ташкил этди. Ишончим комилки, бу чегара эмас. Мамлакатларимиз савдо-сотиқни янада ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга», – деди Президент.

Сўнгги хабарлар
telegram