ҚР Президенти ҚХА раиси ўринбосарларини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг янги тайинланган ўринбосарлари Дмитрий Останькович ва Расул Ахметовни қабул қилиб, уларга вазифаларида муваффақиятлар тилади.

Мемлекет басшысы ҚХА Төрағасының орынбасарларын қабылдады
Фото: Ақорда

Президент ижтимоий тотувлик ва миллий бирликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишда ҚХА алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.

Учрашувда Президентга Ассамблеянинг бўлажак XXXIV сессиясига тайёргарликнинг бориши ва мазкур муассасанинг 30 йиллик юбилейи доирасида ўтказиладиган тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Мемлекет басшысы ҚХА Төрағасының орынбасарларын қабылдады
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари юбилей тадбирларини ўтказишда барча этник-маданий бирлашмалар, Ассамблеянинг жамоат тузилмаларини кенг жалб этиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Учрашув якунида Президент миллатлараро муносабатларни янада такомиллаштириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар