17:15, 17 Сентябрь 2023 | GMT +5
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Нью-Йоркка амалий ташрифи бошланди
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Нью-Йорк шаҳридаги амалий ташрифи бошланди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Ташриф доирасида Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, «Марказий Осиё – АҚШ» саммитида иштирок этади. Бундан ташқари, Президентнинг қатор давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва трансмиллий компаниялар раҳбарлари билан учрашуви режалаштирилган.