ҚР Президенти “Ишчи касблари шаҳри” фестивалига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform – Астанада EXPO кўргазма майдончасида бўлажак мутахассислар, иш берувчилар ва касб-ҳунар-техник ташкилотларни бирлаштирган “Ишчилар касблари шаҳри” фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

 Президент «Жұмысшы мамандықтарының қаласы» фестиваліне барды
Фото: Ақорда

Бу ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан эълон қилинган “Ишчи касблари йили”нинг илк кенг кўламли тадбиридир.

Фестиваль ҚР Таълим-маориф вазирлиги томонидан ташкил этилиб, бошқа соҳа вакиллари, миллий компаниялар ва йирик корхоналар кўмагида ўтказилмоқда. Шаҳарчадаги 40 та интерфаол кўргазмаларда 200 дан ортиқ касбнинг нозик жиҳатлари билан танишиш, иқтисодиёт тармоқлари хусусиятлари билан танишиш мумкин. Фестиваль доирасида бир неча кун давомида турли семинарлар, маҳорат сабоқлари, инновацион сессиялар, меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда. Дастлабки икки кун ичида тадбирга 15 мингдан ортиқ одам ташриф буюрган.

Қасим-Жомарт Тоқаев энергетика, кончилик, металлургия, нефть-газ, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда мутахассислар тайёрлаш жараёни билан танишди. Шунингдек, Президентга касб-ҳунар таълими муассасаларини меҳнат бозоридаги талаб ва ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларига кўра ўзгартиришга оид мисоллар келтирилди.

Атом электр станцияси каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш арафасида юқори малакали, касбий маҳоратга эга мутахассислар жуда зарур, деди Президент.

Давлат раҳбари “Ишчи касблари шаҳри”га ташриф буюрганидан сўнг ҳудудлардан келган ёшлар билан учрашди. Президент ҳар қандай иш қадрли ва ҳурматга сазовор эканлигига эътибор қаратиб, ёшларни меҳнаткашликка чақирди.

Сўнгги хабарлар