ҚР Президенти: Инсон қадри ва халқаро ҳуқуқ ўзаро чамбарчас боғлиқ

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги БМТ минтақавий марказида Қасим-Жомарт Тоқаев Афғонистонда тинч ҳаёт ва барқарор тараққиётга эришиш минтақа хавфсизлиги нуқтаи назаридан жуда муҳим эканини таъкидлади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

For Kazakhstan, UN is indispensable and fundamental pillar of international order, President says
Фото: Ақорда

“Қозоғистон гуманитар ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, савдо алоқаларини фаоллаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигига оид ташаббуслар орқали афғон халқига ёрдам беришни давом эттиради. Икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми изчил ошиб бормоқда. Биз Афғонистонда тинч ҳаёт ва ривожланиш биргаликда юришга тегишли, деб ҳисоблаймиз. Инсон қадри ва халқаро ҳуқуқ ўзаро чамбарчас боғлиқ. Улар таъминланмас экан, барқарорликка эришиш мумкин эмас”, – деди Президент.

Давлат раҳбари Қозоғистон Барқарор ривожланиш мақсадларини миллий стратегиясининг устувор йўналишлари сифатида кўраётганини таъкидлади.

“Ютуқларимиз кўп. Бироқ биз иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва фуқароларимизнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган режаларимизни амалга оширишимиз зарур. Бизнинг мақсадимиз – ҳар томонлама иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, қонун ва тартиб устуворлигига асосланган жамият барпо этиш орқали Қозоғистоннинг минтақа етакчиси сифатидаги ролини сақлаб қолиш. Биз инсоннинг асосий ҳуқуқларини кафолатлайдиган, юқори экологик стандартларга амал қиладиган Адолатли давлат қурмоқчимиз. Шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Қозоғистонни халқаро юк ташиш соҳасида Евроосиё хаби сифатида шакллантириш учун диверсификация қилинган транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент умумий фаровонликка эришиш учун ҳукумат, фуқаролик жамияти ва хусусий секторни ҳамкорликда ҳаракат қилишга чақирди. Фақат шу йўл билангина Марказий Осиё ҳақиқий барқарорлик, имкониятлар ва узлуксиз ўсиш масканига айлана олади.

Мамлакат раҳбари нутқини якунлар экан, бу мураккаб даврда олий дипломатия ва етакчилик намунасини кўрсатаётган БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди. Президент Қозоғистон Бош котиб ташаббусларини келгусида ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар