ҚР Президенти билан бир қаторда Димаш Қудайберген ҳам дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатига киритилди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген дунёнинг 500 та энг нуфузли мусулмонлари рўйхатига кирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Instagramдаги DimashNews саҳифасида эълон қилинган маълумотларга кўра, Димаш Қудайберген номи илк бор йилига бир марта чиқадиган «Тhе Мuslim 500» нашрига Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, «Ал-Азҳар» университети Бош имоми шайх Аҳмад ат-Тойиб билан бирга киритилган.

Умуман олганда, нашр йилига бир марта дунёнинг маданият, мафкура, молия, сиёсат ва бошқа қудратдаги энг нуфузли, мусулмон оламига сезиларли таъсир кўрсатадиган 500 нафар шахсини аниқлаб беради.

«Димаш (Қудайберген Динмуҳаммед Қанатули) қўшиқчи, кўплаб қўшиқлар муаллифи ва басдан сопраногача кенг вокал диапазонига эга мультиинструменталист. У Хитойдаги нуфузли қўшиқчилар шоусидан сўнг дарҳол машҳур бўлди, Хитой, Россия ва ватани Қозоғистондаги барча йирик қўшиқчилар учун мукофотларни қўлга киритди, унинг машҳурлиги ошди. У ўз мамлакатида хайрия ишлари билан ҳам танилган. Яқинда ўзи туғилиб ўсган Ақтўбе шаҳрида унинг номидаги музей ташкил этилгани маълум қилинди», — деб ёзади нашр.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар