14:21, 03 Август 2025 | GMT +5
ҚР Президенти Антониу Гутерриш билан Алматидаги БМТ минтақавий марказига ташриф буюрди
ALMATY. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Бош котиб Антониу Гутерриш Алмати шаҳридаги БМТ минтақавий марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

“Давлат раҳбари ва БМТ Бош котиби Қозоғистон Ҳукумати ва Ташкилот ўртасида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга ташриф буюрди.
Бугун ҚР Президенти БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан музокара ўтказди.