ҚР Президенти Ақтау шаҳридаги улгуржи савдо-тарқатиш марказига ташриф буюрди

AQTAU. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Манғистау вилоятига хизмат сафари доирасида Ақтау шаҳридаги улгуржи савдо-тарқатиш марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.

Президент Ақтаудағы көтерме сауда-тарату орталығын аралап көрді
Фото: Ақорда

“Давлатимиз раҳбарига вилоятда биринчи марта озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бундай иншоот барпо этилаётгани ҳақида маълумот берилди. Бу марказ ҳудудни озиқ-овқат билан таъминлаш, истеъмолчилар ўртасидаги воситачиларни қисқартириш, маҳсулот нархини пасайтириш мақсадида ташкил этилган. 80 минг квадрат метр майдонни эгаллаган мажмуада 40 минг тонна маҳсулот сақлаш мумкин”, – дейилади хабарда.

Лойиҳани амалга ошириш учун 5 миллиард тенге сармоя киритилди. Йил охиригача марказнинг иккинчи босқичини ишга тушириш режалаштирилган.

Айни пайтда маҳсулот етказиб бериш билан шуғулланаётган йирик маҳаллий тадбиркорлар билан шартномалар тузиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар