ҚР Президенти 11-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи билан боради

ASTANА. Каzinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 11-12 ноябрь кунлари Россия Федерациясига давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Ақорда
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Президент Владимир Путин билан музокаралар олиб боради.

Шунингдек, у Орал шаҳрида видеоалоқа орқали бўлиб ўтадиган ХХI Қозоғистон-Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг пленар сессиясида иштирок этади.

Ташриф доирасида бир қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.

Сўнгги хабарлар