ҚР Энергетика вазирлиги газлаштириш юзасидан Россия билан музокаралар олиб бормоқда

«Сўнгги йилларда маиший газ истеъмоли кескин ошгани ва газ узатиш тизимини модернизация қилиш, жумладан, шимол ва шарқ йўналишларида янги тармоқларни қуриш зарурати туфайли вазирлик QazaqGaz билан биргаликда бош схемани янгиламоқда. Биз ҳозир шимолий вилоятлар ва Шарқий Қозоғистон вилоятини газлаштиришнинг иккита эҳтимолий вариантини кўриб чиқяпмиз. Биринчиси, энг тези, эҳтимол, энг осони бу Россия Федерацияси орқали газлаштириш», — деди энергетика вазири Болат Ақшолақов.
Унинг сўзларига кўра, Москвада дастлабки музокаралар аллақачон ўтказилган.
«Биз Россия томони билан техник музокаралар олиб бормоқдамиз. Бундан ташқари, иккинчи вариант ҳам мавжуд бўлиб, у суюлтирилган газ етказиб бериш орқали газлаштиришни, назарда тутади. Бу вариант ҳам мавжуд, биз буни кўриб чиқамиз. Аммо шуни таъкидлаш керакки, бу вариант катта инфратузилмани қуришни талаб қилади. Шунга кўра, бу қўшимча сармояларни талаб қилади», — дея хулоса қилди вазир.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев