ҚР Бош вазири: Қирғизистон - Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим савдо шериги

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши доирасида Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раиси Ақилбек Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None
None

Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, саноат ва ёқилғи-энергетика, экология, таълим соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг қатор долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, қўшма саноат савдо-логистика мажмуасини яратишни амалга ошириш бошланди.

«Қирғизистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим савдо шериги ҳисобланади. Ўзаро савдонинг ижобий динамикаси тикланганини алоҳида таъкидламоқчиман. 2021 йил якунларига кўра, товар айирбошлаш ҳажми қарийб 15 фоизга ошди», — деди Алихан Смаилов музокаралар чоғида.

Автомобилсозлик соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Қирғизистон томони автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва лизинг масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳозирда техник масалалар ишлаб чиқилмоқда. Трансчегаравий сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик бўйича томонлар трансчегаравий дарёлар оқимини тартибга солдилар, бунинг натижасида ҳар икки давлат Сирдарё, Шу ва Талас дарёлари ҳавзаларида вегетация даврида сув танқислиги юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларининг олдини олиш чораларини кўрди.

Бундан ташқари, бошқа долзарб масалалар ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.


Сўнгги хабарлар