ҚР Бош вазири инвестиция сиёсатининг янги босқичини эълон қилди
ASTANА. Каzinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ўртасидаги “C5+1” формати доирасида давлат раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни амалга ошириш учун Инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди. Бу ҳақда Ҳукумат маълум қилди.
Кенгаш ишида дипломатик корпус, жумладан, Қозоғистондаги янги тайинланган АҚШ элчиси Жули М. Стаффт, шунингдек, халқаро компаниялар ва бизнес ҳамжамияти вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикаси давлат органлари раҳбарияти иштирок этди.
Йиғилиш иштирокчилари олдидаги нутқида Бош вазир Қозоғистонда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларнинг муҳимлигини таъкидлади.

– Қозоғистон муҳим сиёсий даврни бошидан кечирмоқда. 15 март куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фуқаролар янги Конституция лойиҳаси бўйича овоз беришади. Янги Конституция Президентимиз Қасим-Жомарт Тоқаевнинг адолатли ва кучли Қозоғистонни яратишга қаратилган кенг кўламли сиёсий ислоҳотларини яққол акс эттиради. Ҳукуматнинг асосий вазифаси мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш орқали фуқароларнинг даромадларини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашдир. Ушбу мақсадга эришиш учун янги инвестиция циклини тўлиқ ишга туширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, — деди Олжас Бектенов.