Қозоғистоннинг олтин захиралари неча йилга етиши маълум бўлди
ASTANА. Кazinform — ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги мамлакатнинг фойдали қазилмалари неча йилга етиши бўйича янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Қозоғистон табиий ресурсларга бой давлат бўлиб қолмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ишлаб чиқаришнинг жорий ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, асосий фойдали қазилмалар билан таъминланиш муддати қуйидагича:
- Олтин — 30 йил
- Мис — 38 йил
- Қўрғошин — 156 йил
- Темир рудалари — 957 йил
- Кўмир — 350 йил
Худди шундай барқарорлик марганец, титан, молибден ва бошқа стратегик аҳамиятга эга минералларда ҳам кузатилади.
— Демак, фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш ва тизимли геология-қидирув ишларини олиб бориш орқали Қозоғистон нафақат ресурс салоҳиятини сақлаб қолиши, балки жаҳон хомашё бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлаши мумкин. Ресурс базасининг барқарорлиги сармоя жалб этиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш ва мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг асосий таянчи ҳисобланади, — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада компанияси Қозоғистонда ноёб фойдали қазилма қидириш учун иккинчи лицензияни олгани ҳақида хабар берган эдик.