Қозоғистоннинг қайси ҳудудида қишлоқ жойларига ишга борган шифокорларга энг кўп тўлов берилади

ASTANА. Кazinform – 2025 йилда Манғистау вилояти қишлоқ жойларига ишга борадиган шифокорларга бир марталик тўловлар бўйича етакчилик қилди. Ушбу ҳудуддаги 113 нафар тиббиёт ходими қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кazinform мухбирига хабар берди.

шифокорлар
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Мамлакатнинг 16 та ҳудудида етишмаётган мутахассисликлар бўйича 529 нафар тиббиёт ходимига энг кам иш ҳақининг 100 баравари ёки оширилган миқдорда бир марталик тўлов берилди.

— 2025 йилда Қозоғистоннинг 16 та ҳудудида энг кам иш ҳақининг 100 баравари ёки оширилган миқдорда (10 миллион тенге) бир марталик тўловлар амалга оширилди. Ушбу тўловларни асосан қишлоқ жойларига ишга борган 529 нафар тиббиёт ходими олган, — дейилади вазирлик хабарида.

инфографика
Инфографика: Kazinform

Тўлов олувчилар сони бўйича Манғистау вилояти етакчилик қилди. Бу ерда 113 нафар тиббиёт ходимига жами 960,5 миллион тенге тўланган.

Иккинчи ўринда Ғарбий Қозоғистон вилояти. Ушбу ҳудудда 67 нафар мутахассисга 569,5 миллион тенге ажратилган. Учинчи ўринда Атирау вилояти жойлашган бўлиб, у ерда 57 нафар тиббиёт ходимига 484,5 миллион тенге миқдорида ёрдам кўрсатилган.

Жетису вилоятида бир марталик тўловнинг оширилган миқдори — 10 миллион тенге тақдим этилган. Ушбу ҳудудда 45 нафар тиббиёт ходимига 450 миллион тенге тўланган.

Мамлакат бўйича тўланган маблағларнинг ҳақиқий миқдори 4,966 миллиард тенгени ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Улитау вилоятида тўлов миқдори 8 миллион тенгени ташкил этди. Бу кўрсаткич қонун билан белгиланган 100 минимал иш ҳақидан паст ва шунинг учун дастур талабларининг қисман бажарилиши ҳисобланади.