Қозоғистонликлар йил бошидан бери тез ёрдам хизматига неча марта мурожаат қилган

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонда жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида тез тиббий ёрдам бригадалари 7 миллиондан ортиқ чақирувга борди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

тез ёрдам
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

Ўтган йилга нисбатан қўнғироқлар сони ортганига қарамай, муваффақиятли реанимациянинг асосий кўрсаткичи 7,1 фоизга ошиб, барча ҳолатларнинг 51,7 фоизига етди.

“103” рақамига қўнғироқ қилинган пайтдан бошлаб мижозга етиб боргунга қадар тез тиббий ёрдам бригадасига етиб боришнинг ўртача вақти қуйидаги меъёрга тўғри келади: 1-тоифа шошилинчлик бўйича – 9 минут, 2-тоифали шошилинчлик бўйича - 12,3 дақиқа, 3-тоифали шошилинчлик бўйича - 17,9 дақиқа, 4-тоифали шошилинчлик бўйича - 24,3 дақиқа.

Шошилинч тиббий ёрдам хизмати бутун мамлакат бўйлаб 20 та мустақил станция, 98 та шаҳар кичик станцияси ва 232 та туман бўлинмаларидан иборат.

Вилоят ва шаҳар шошилинч тиббий ёрдам станцияларида 1491 нафар мобил бригада бир сменада, республика бўйича бирламчи тиббий ёрдам ташкилотларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида 446 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари 4-тоифали шошилинч чақирувларга хизмат кўрсатмоқда.

Астана, Алмати, Чимкент шаҳарлари ва 17 та вилоятда қўнғироқларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими билан жиҳозланиш даражаси 100 фоизни ташкил этади.

Бугунги кунда “Тез ёрдам” хизмати балансида 2355 та автомашина мавжуд. Уларнинг 1482 таси шаҳарларда, 873 таси қишлоқларда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда жорий йилдан бошлаб "тез ёрдам" ҳайдовчиларининг маоши ошиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар