Қозоғистонликлар томонидан Туркия халқи учун йиғилган пул миқдори 3,6 миллион доллардан ошди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари учун 3,6 млн доллардан ортиқ маблағ йиғди, дея хабар бермоқда Kazinform Туркия давлатининг Қозоғистондаги элчихонасига таяниб.
None

«Бугун Қозоғистонда зилзила қурбонларига ёрдам ҳисобига йиғилган 216 минг АҚШ доллари AFAD (Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси) расмий ҳисобига ўтказилди. Шундай қилиб, хайрияларнинг умумий миқдори 3 млн 616 минг АҚШ долларини ташкил қилди», — дейилади Туркия элчихонаси хабарида.

Бундан олдин элчихона шундай деб ёзган эди: «Қозоқ биродарларимиз томонидан совға қилинган 84 миллий қозоқ ўтови табиий офат жойига зилзила қурбонларига ёрдам сифатида олиб келинди».

Kazinform мухбирининг Туркиядан хабар беришича, уйлар қаторида Қозоғистон томонидан юборилган гуманитар юклар ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикасига инсонпарварлик ёрдами сифатида ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев фармони билан 1 миллион доллар ажратилган эди. 15 феврал куни маълум бўлишича, Ҳукумат мазкур давлатга 55 тоннага яқин гуманитар юк жўнатмоқчи.

Ҳозиргача қозоғистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан 7 кишини қутқариб, 88 кишининг жасадини олиб чиққан.

Охирги маълумотларга кўра, 6 февралдаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 35 мингдан ошган.

Сўнгги хабарлар