Қозоғистонликлар давлат байрамларини оила даврасида нишонлайдилар – тадқиқот

ASTANА. Кazinform – Қозоғистонликларнинг аксарияти давлат байрамларини оила даврасида нишонлайдилар. Буни Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари тасдиқлайди.

Қозоғистонликлар давлат байрамларини оила даврасида нишонлайдилар – тадқиқот
Фото: freepik

Сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг 68 фоизи байрамларни яқинлари билан нишонлашларини айтишди. Бу кўрсаткич, айниқса, ҳудудларда юқори. Хусусан, Улитау вилоятида – 97%, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 91,7%, Абай вилоятида – 89,5%.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу оилавий анъаналар давлат байрамларини нишонлашда муҳим рол ўйнашидан далолат беради.

Шунингдек, сўровнома иштирокчилари бир нечта жавоб вариантларини танлаганликларини ҳисобга олсак, респондентларнинг 48,8 фоизи байрамларни дўстлари, ҳамкасблари ёки қўшнилари билан нишонлашни афзал кўришларини билдиришди. Бу тенденция, айниқса, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе ва Улитау вилоятларида кузатилди.

Иштирокчиларнинг 36,4 фоизи концертлар, фестиваллар ва парадларга боришни танладилар.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қозоғистонликлар учун давлат байрамлари шунчаки дам олиш куни эмас, балки яқин одамлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган ва умумий қадриятларни тарғиб қилувчи ижтимоий ва оилавий анъанага айланган.

Сўнгги йилларда мамлакатда давлат байрамларини оилавий форматда нишонлаш тенденцияси кучайиб бормоқда.