Қозоғистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида кадетлар, яъни 12 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида жаҳон чемпионати якунланди.

о
Фото: Александр Павский/ Kazinform

11 тур якунларига кўра, қозоғистонлик шахматчилар ўртасида 8 ёшли Алиша Бисалиева ва Адинур Адилбек, шунингдек, 12 ёшли Данис Қуандиқули жаҳон чемпиони бўлди. 

Бунинг эвазига Қозоғистон терма жамоаси жамоавий чемпионликни қўлга киритди. Хитой (1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) очколар бўйича иккинчи, АҚШ терма жамоаси (1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза) учинчи ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, 10 ёшли ўғил болалар тоифасида хитойлик Юань Шуньчжэ, қизлар ўртасида Ҳиндистон вакили Шарвааника Сараванан, 12 ёшли қизлар ўртасида америкалик Лейси Ванг олтин медални қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилги кадетлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати 19-30 сентябрда Алматидаги Балуан Шолақ спорт саройида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 88 давлатидан 842 нафар ёш шахматчи, жумладан, Қозоғистоннинг барча 20 вилоятидан 229 нафар спортчи иштирок этди.

Сўнгги хабарлар