Қозоғистонлик теннисчилар Лондондаги жаҳон чемпионатида Мўғулистон ва Мисрни мағлуб этишди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон терма жамоаси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган стол тенниси бўйича жаҳон жамоавий чемпионатида муваффақиятли иштирок этмоқда.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистон жамоалари турнирнинг гуруҳ босқичида иккита ғалабани қўлга киритган.
Аёллар жамоаси натижалари:
- Қозоғистон - Мўғулистон 3:0
- Зауреш Ақашева - Буренджаргал Санджаа 3:0
- Сарвиноз Миркадирова - Болор-Эрдэнэ Батмунх 3:1
- Анел Бақит - Эгшиглен Бат-Эрдэнэ 3:0
Эркаклар жамоаси натижалари:
- Қозоғистон - Миср 3:2
- Кирилл Герасименко - Омар Ассар 3:0
- Алан Қурманғалиев - Мохамед Эльбеали 3:1
- Ескендир Харки - Юсеф Абделазиз 0:3
- Алан Қурманғалиев - Омар Ассар 2:3
- Кирилл Герасименко – Мохамед Эльбеали 3:1
30 апрелда эркаклар жамоаси Таиланд жамоаси билан тўқнаш келади. Ўйин Астана вақти билан соат 23:30 да бошланади. Аёллар терма жамоаси соат 21:00 да Чехия Республикасига қарши ўйнайди.