Қозоғистонлик таэквондочилар Хитойда бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади

ASTANA. Kazinform — Таэквондо бўйича Қозоғистон терма жамоаси Хитойнинг Тайань шаҳрида бўлиб ўтадиган «President’s Cup-Asia» халқаро мусобақасига жўнаб кетди.

Таеквондодан Сербияда өтетін жасөспірімдер арасындағы турнирге кімдер қатысады
Фото: ҰОК

Халқаро турнир 23-24 апрель кунлари бўлиб ўтади. Жаҳон мусобақаларида Осиё давлатлари билан бир қаторда Австралия ва Франциядан ҳам спортчилар иштирок этадилар.

Есбол Султанов шогирдлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида тайёргарлик кўрди. Улар юқорида тилга олинган турнирдан ташқари «Spanish Open G1» ва «Austrian Open» чемпионатига ҳам тайёргарлик кўрганлар.

Халқаро ўқув-машғулот йиғинида қозоғистонлик спортчилар Ўзбекистон, Иордания, Хитой, Беларусь, Грузия, Тунис, Саудия Арабистони таэквондочилари билан тажриба алмашди.

Хитойдаги турнирда Қозоғистон шарафини 59 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Сўнгги хабарлар