Қозоғистонлик спортчиларнинг ўтган ҳафтадаги ёрқин ғалабалари
ASTANA. Kazinform - Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси қозоғистонлик спортчиларнинг ўтган ҳафтадаги ёрқин ғалабаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қиличбозлик бўйича: Қозоғистон терма жамоаси Грузия пойтахти Тбилисида ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда спортчилар тўққиз карра Олимпиада чемпиони – Франция терма жамоасини мағлубиятга учратди.
Енгил атлетика бўйича: Марказий Осиёдаги энг йирик халқаро турнирлардан бири – Алмати шаҳрида ўтказилган XXXIV Гусман Қосанов хотирасига бағишланган мусобақада қозоғистонлик спортчилар 6 та олтин, 11 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритди.
Кураш бўйича: Греция пойтахти Афинада бўлиб ўтган 17 ёшгача курашчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчилар 2 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.
Пара таэквондо бўйича: Кучинг (Малайзия) шаҳрида ўтказилган қитъа турнирида спортчилар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.