16:10, 22 Июль 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчилар стендда отиш бўйича АҚШда ўтказилган иккита турнирда 6 та медални қўлга киритди
ASTANА. Кazinform - АҚШда ўтказилган Гран-при турнири ва Perazzi Cup мусобақасида қозоғистонликлар 6 та медални қўлга киритди.

Қозоғистонлик спортчилар ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза бор.
Ўсмирлар ўртасидаги Perazzi Cup турнирида Богдан Конченко иккинчи, Анастасия Прилепина учинчи ўринни эгаллади. Конченко Гран-при турнирида олтин медални қўлга киритди.
Асилхан Айсалбаев А тоифасида олтин, Анастасия Прлепина эса В тоифасида кумуш медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, Наргиза Сарманова бронза медалини қўлга киритди.