Қозоғистонлик спортчи Осиё чемпионатида икки рекорд ўрнатиб, олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қозоғистонлик спортчи Едиге Емберди зафар қучди.

Едіге Емберді
Фото: ҚР МОҚ

Асосий кураш фақат уч нафар спортчи ўртасида кечди. Катталар ўртасида Осиё чемпионатида тўртинчи ўринни олган Ҳайитбой Абдушукуров, ўтган йили жаҳон рекордини янгилаб, 73 кг вазнда чемпион бўлган Ақжол Қурманбек ҳамда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Едиге Емберди охиригача ўзаро куч синашди.

Натижада Едиге Емберди силтаб кўтариш ва қўшкураш йўналишларида бир йўла икки Осиё рекордини янгилаб, чемпионликни қўлга киритди.

79 кг вазн тоифасида 14 нафар иштирокчи орасида:

Едиге Емберди – 347 кг (153+194) натижа.

Сўнгги хабарлар