Қозоғистонлик шахматчи Ҳиндистонда ўтказилган жаҳон чемпионатида учта медалга сазовор бўлди

ASTANA. Kazinform – 20 ёшли қарағандилик Алимжан Аяпов таяниш-ҳаракат тизимида нуқсони бор спортчилар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида уч йўналишда совриндор бўлди.

Қарағандылық шахматшы Үндістанда өткен әлем чемпионатында үш бірдей медаль жеңіп алды
Фото: Kazinform

Чемпионат Ҳиндистоннинг Гоа штати, Панажи шаҳрининг Дона-Паула туманида жойлашган халқаро шахмат марказида бўлиб ўтди. Мусобақада 15 давлатдан 89 нафар спортчи қатнашди.

Қозоғистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган қарағандилик Алимжан Аяпов учта дастурда ҳам муваффақият қозонди.

“Блиц йўналишида 20 ёшгача бўлган ёшлар орасида Алимжан тўққиз очкодан олти очко жамғариб, кумуш медалга эга бўлди. У фақат ўтган йилги чемпион, Беларусь вакили Михаил Денисенга ютқазди. Рапид турида олти ғалаба, икки дуранг ва бир мағлубият билан эркаклар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади.

Классик шахматда эса тўққиз партиядан етти очко тўплаб, катталар ўртасида бронза медалга сазовор бўлди”, – деди спортчининг мураббийи Виктор Максименко.

Жаҳон чемпионатида Қозоғистондан тўрт нафар спортчи иштирок этди.

Норасмий жамоавий ҳисобда маҳаллий шахматчилар Россия ва Ҳиндистондан сўнг учинчи ўринни эгаллашди. Жамоа ҳисобига бешта кумуш ва иккита бронза медали киритилди, уларнинг асосий қисмини Алимжан Аяпов қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар