Қозоғистонлик параспортчилар IWAS Жаҳон ўйинларида иштирок этади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик параспортчилар 23-29 ноябр кунлари Португалияда бўлиб ўтадиган IWAS Бутунжаҳон ўйинларида иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Имконияти чекланган шахсларни спортга тайёрлаш марказига таяниб.
None

Ўйинларда дунёнинг 34 давлатидан спортчилар иштирок этади. Мусобақада Қозоғистондан 27 нафар спортчи спортнинг уч тури: енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг бўйича иштирок этади.

IWAS ўйинлари - ногиронлар аравачасида юрувчилар ва ногиронлар учун халқаро спорт туридир. Жаҳон ўйинлари ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ҳозирда IWAS ташкилотига 73 та давлат киради.

Фото: csp-parasport.kz


Сўнгги хабарлар