09:08, 12 Декабрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик икки ўсмир теннисчи Австралия чемпионатида иштирок этади
ASTANА. Кazinform - 18-25 январь кунлари бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионатида кимлар иштирок этиши маълум бўлди.

Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакатдан ушбу мусобақанинг асосий қисмида ўсмирлар ўртасида ITF рейтингида 16-ўринни эгаллаб турган Амир Омарханов ва 73-ўринни эгаллаб турган Занғар Нурланули иштирок этади.
Бу Занғар Нурланули учун илк “Катта дубулға” турнири бўлади.
Ўтган йили Амир Омарханов ўсмирлар ўртасидаги Австралия очиқ чемпионатида чорак финалгача етиб бориб, ўзига хос ютуқни қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар Сербиядаги мусобақада ғолибликни қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.