Қозоғистонлик ҳакамлар Чемпионлар лигасида фаолият юритади

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик ҳакамлар UEFА Чемпионлар лигасининг биринчи саралаш босқичида фаолият юритади.

қозоғистонлик ҳакамлар
Фото: kazfootball.kz

“Шкендия” (Македония) – TNS (Уэльс) учрашувига қозоғистонлик Саят Қарабаев бош ҳакам бўлади. Унга Юрий Тихонюк ва Дмитрий Белоградовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Арман Исмуратов бажаради.

Ўйин 15 июль куни Скопьеда Қозоғистон вақти билан соат 23:00да бошланади.

Бу йил еврокубокларда Қозоғистон шарафини тўртта жамоа ҳимоя қилади.

Алматининг “Қайрат” клуби UEFА Чемпионлар лигасида, “Ақтўбе” Европа лигасида, “Астана” ва “Ордабаси” эса Конференция лигасида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар