19:10, 25 Сентябрь 2025 | GMT +5
Қозоғистонлик гимнастикачилар Венгриядаги турнирда иштирок этади
ASTANА. Кazinform – 26—28 сентябрь кунлари Сомбатхей шаҳрида (Венгрия) спорт гимнастика бўйича Challenge кубоги босқичи бўлиб ўтади.

Халқаро гимнастика федерацияси мусобақада иштирок этувчи жамоаларнинг дастлабки таркибини элон қилди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу турнирда Қозоғистон шарафини 4 нафар спортчи ҳимоя қилади. Хусусан, Милад Карими, Дмитрий Патанин, Роман Мастеров ва Диас Тойшибек Challenge кубоги босқичида совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нариман Қурбанов спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.