Қозоғистонлик эшкак эшувчи Мария Бровкова яна жаҳон чемпиони бўлди

None
ОRAL. Кazinform – Италиянинг Ауронзо шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 18 ёшгача бўлганлар ўртасида 1000 метр масофага C-1 тоифасида ғарбий қозоғистонлик Мария Бровкова 4:35,01 сония натижа билан ғалаба қозонди.

Венгриялик Река Саркани кумуш медаль соҳибига айланди, ўзбекистонлик Шоҳсанам Шерзодова кучли учликдан жой олди.

Шу билан бирга, 1000 метрда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида C-1 тоифасида яна бир қозоғистонлик Руфина Искакова иккинчи ўринни эгаллади.

У фақат венгриялик Борька Загивайга йўл берди.

Ушбу муҳим мусобақада 65 давлатдан 938 нафар спортчи иштирок этмоқда.

Ғарбий Қозоғистон вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, Мария Бровкова ёш бўлишига қарамай, Париж Олимпиадаси йўлланмаси учун номзодлардан бири.

Шу йилнинг август ойида Германияда катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ёзги Осиё ўйинлари сентябр ойида Хитойда бўлиб ўтади.

photo

Қолаверса, М.Бровкова 2024 йил баҳорида ўтказиладиган Осиё чемпионатида иштирок этмоқчи. Агар у ушбу мусобақаларда муваффақиятли иштирок этса, йўлланмага эришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин қозоғистонлик спортчи Мария Бровкова каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

photo

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақов


Сўнгги хабарлар