Қозоғистонлик эркин курашчилар Туркиядаги турнирда бешта медаль қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Эркин кураш бўйича Қозоғистон терма жамоаси Туркиянинг Кожаэли шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этди.

Қазақстандық еркін күрес шеберлері Түркиядағы турнирде бес медаль жеңіп алды
Фото: Қозоғистон Республикаси МОҚ

Қозоғистон Республикаси МОҚ маълумотларига кўра, терма жамоа мусобақани бешта медаль билан якунлади.

Нурқожа Қайпанов (74 килограммгача) ва Ризабек Айтмухан (97 килограммгача) шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Бундан ташқари, Қозоғистн терма жамоаси учта кумуш медални қўлга киритди. Начин Куулар (70 килограммгача), Азамат Даулетбеков (86 килограммгача) ва Алишер Ерғали (125 килограммгача) иккинчи натижани кўрсатди.

Қозоғистон Туркияга имкониятни бой бериб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин Болгарияга насиб этди.

Сўнгги хабарлар