Қозоғистондаги моношаҳарни ривожлантиришга 450 миллиард тенге ажратилади

ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда депутатлик сўровига жавоб берган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновнинг расмий жавобида қайд этилган.

Париждегі Олимпиада ойындарын өткізуге Қазақстан делегациясына 900 миллион теңгеге жуық қаржы бөлінді
Фото: Kazinform

У келтирган маълумотларга кўра, умумхалқ режасининг 22-бўлими доирасида моношаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бўйича 78 та кўрсаткичи таҳлил қилинган. Натижада шаҳарлар ҳолатига қараб таснифланиб, диверсификация даражасига кўра уч гуруҳга бўлинган.

Иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича долзарб вазифалар турган шаҳарлар қаторига Темиртау, Экибастуз, Рудный, Кентау ва Степногорск киради.

Барқарор ривожланаётган, иқтисодиётини янада диверсификация қилиш учун зарур салоҳиятга эга шаҳарлар қаторига: Жанаўзен, Сатпаев, Балқаш, Қулсари, Риддер, Ақсу, Абай, Хромтау, Лисаковск, Шахтинск ва Алтай шаҳарлари киритилган.

Қўшимча давлат қўллаб-қувватлови талаб этиладиган, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга муҳтож шаҳарлар қаторида Жетиқара, Қаражал ва Курчатов қайд этилган.

“Инфратузилмавий муаммолар ва иқтисодиётнинг аниқ тармоқларини барқарор ривожлантириш мақсадида Алтай, Балқаш, Жетиқара, Лисаковск, Риддер ва Степногорск шаҳарларини 2023-2027 йилларда ривожлантириш бўйича комплекс дастур тасдиқланган. Ушбу режани амалга ошириш учун умумий қиймати 456,6 миллиард тенгени ташкил этувчи 326 та тадбир кўзда тутилган”, – дейилади Бош вазир жавобида.

Сўнгги хабарлар