Қозоғистонда йил охиригача миграция жараёнини тартибга солувчи рақамли платформа жорий этилади

ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати раҳбари Олжас Бектенов масъул идораларга миграция соҳасида ягона рақамли платформани жорий этишни топширди.

Көші-қон саласына талдау жасау қажет — Үкімет басшысы
Фото: ҚР Ҳукумати

“Миграция соҳасида қонунбузарлик ҳолатлари мавжуд. Масалан, жорий йил май ойида ўтказилган тезкор профилактик тадбир чоғида миграция қонунчилигини бузиш билан боғлиқ 7 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. Бундай ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш зарур. Бунинг учун рақамли воситаларни фаол жорий этиш керак. Мигрантлар ҳаракатини тизимлаштириш ва тўлиқ мониторингни таъминлаш учун чегарадан ўтиш пайтида бериладиган мигрант ID-картасини жорий этиш ишларини жадаллаштириш лозим”, – деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.

ҚР Бош вазири шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ҳамда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирига тегишли кўрсатмалар берди:

“Жорий йил 1 ноябрга қадар барча маълумотлар базасини тўлиқ интеграция қилган ҳолда, миграция жараёнини ҳисобга олиш бўйича ягона рақамли платформани жорий этишни таъминлаш лозим”, – дея қўшимча қилди у.

Сўнгги хабарлар