Қозоғистонда "яшил" энергия ишлаб чиқариш 15 фоизга ошди
ASTANА. Кazinform — 2026 йилнинг биринчи чораги ҳолатига кўра, Қозоғистонда қайта тикланадиган энергия манбаларидан (ҚТЭМ) электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2,3 миллиард кВт/соатни ташкил этди, деб хабар беради ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга юқори. 2026 йилга мўлжалланган прогнозга кўра, ҚТЭМ ишлаб чиқариш 8,8 миллиард кВт/соат даражасида бўлиши кутилмоқда.
Бу йил умумий қуввати 245 МВт бўлган 10 та янги ҚТЭМ объектларини ишга тушириш режалаштирилган. Улар орасида 4 та шамол электр станцияси, 5 та қуёш электр станцияси ва 1 та гидроэлектростанция бор.
2025 йил охирига келиб, электр энергияси ишлаб чиқариш таркибида ҚТЭМ улуши 7 фоизга етди. Қозоғистон 2030 йилга бориб бу кўрсаткични 15 фоизга етказишни режалаштирмоқда.
Мамлакат тоза энергетика секторини фаол ривожлантирмоқда.
Секторга TotalEnergies, China Power, Masdar ва China Energy каби таниқли халқаро компаниялар жалб қилинган.
— Узоқ муддатли истиқболда 2035 йилга қадар мамлакатда 8 ГВт дан ортиқ қайта тикланадиган энергия қувватларини жорий этиш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар миллий энергетика тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлайди, энергия хавфсизлигини оширади ва энергия балансини диверсификация қилади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги 5 та иссиқлик электр станцияси қачон "қизил" зонадан чиқарилади.