Қозоғистонда январь ойидан буён 12 минг турар жой биноси фойдаланишга топширилди
ASTANА. Кazinform – 2025 йилнинг январь-май ойларида 12 мингта турар жой биноси, жумладан, 567 та кўп хонадонли уй, 11 430 та хусусий уй ва 16 та ётоқхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

Статистика бюросининг маълумотларига кўра, фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг умумий майдони 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ошиб, 6 021,3 минг квадрат метрни ташкил этди, жумладан:
- 3 854,7 минг кв.м. - кўп хонадонли уйлар
- 2126,7 минг кв.м. - хусусий уйлар
Қурилган уй-жойлар ҳажми бўйича етакчилар:
- Астана – 1505,4 минг кв.м.
- Алмати – 1138,8 минг кв.м.
- Алмати вилояти – 463 минг кв.м.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан энг катта ўсиш Туркистон вилояти (+25,5%), Чимкент (+23,4%) ва Алмати вилоятида (+20,4%) кузатилди.
Уй-жойларнинг асосий қисми – 5663,3 минг кв.м. ёки 94,1 фоизи хусусий қурилиш ташкилотлари томонидан қурилган, шу жумладан 2175,3 минг кв.м. аҳолининг ўзи томонидан.
Қурилиш ишларининг умумий ҳажми беш ойда 15,4% га ошиб, 2001 миллиард тенгени ташкил этди. Мамлакатнинг 18 та ҳудудида ўсиш кузатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Қозоғистонда 19 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берган эдик.