Қозоғистонда янги суперкомпьютерни ишга тушириш режалаштирилмоқда
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда янги маълумотлар марказларини яратиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида “Казахтелеком” АЖ бошқаруви раиси Бағдат Мусин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Унинг қайд этилишича, "Казахтелеком" АЖ мамлакатдаги энг йирик маълумотлар марказлари тармоғини – 1700 дан ортиқ сервер стойкаларини, 25 МВт қувватни ва бозорнинг 47 фоизини бошқаради.
Ўтган йил октябрь ойида Алматида AI-Farabium суперкомпьютери ишга туширилган бўлиб, унинг унумдорлиги 1,5 минг петафлопсни ташкил этади.
Бугунги кунда у дунёдаги энг юқори унумдор суперкомпьютерлар орасида 103-ўринни эгаллаб турибди, шу билан бирга унинг ҳисоблаш қуввати 100% юкланган.
“Шунингдек, янги маълумотлар марказлари яратилиши ҳам давом этяпти — жорий йил ноябрь ойида Қосши шаҳрида суперкомпьютер ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, у Алматидаги марказдан уч баравар қувватли бўлади”, — деди Бағдат Мусин.
Бундан ташқари, “Казахтелеком” Экибастуз шаҳрида маълумотлар марказлари водийсини шакллантириш лойиҳаси бўйича оператор этиб белгиланган. 20 дан ортиқ гиперскейл компаниялар билан музокаралар олиб бориляпти, дастлабки талаб 100 МВтдан ошган.