Қозоғистонда вейп тақиқланди: қонунбузарлар қандай жазога тортилади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда вейп ва бошқа никотин моддаси мавжуд маҳсулотларга қарши кураш чоралари кучайтирилди.

ҚР Президенти 2024 йил 19 апрелда имзолаган Қонунга мувофиқ, 20 июндан бошлаб электрон сигареталар, хушбўйлаштирувчи моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ва сотиш тўлиқ тақиқланди.
Қозоғистон Республикасининг «Аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида»ги Кодексининг 110-моддасига киритилган ўзгаришларга кўра, қуйидагилар тақиқланади:
чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари;
электрон истеъмол тизимлари (вейплар);
вейп учун хушбўй моддалар ва суюқликлар;
никотин ва қатрон миқдори белгиланган меъёрдан ошган тамаки маҳсулотлари ҳамда кальян аралашмалари;
санитария талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар.
Қандай жазо белгиланган?
Жиноят кодексига ҳам ўзгартишлар киритилиб, янги 301-1-моддага мувофиқ жавобгарлик белгиланди.
Тақиқланган маҳсулотларни сотиш ёки тарқатиш учун:
200 БҲМгача жарима;
ёки 200 соатгача тузатувчи ёки жамоат ишлари;
ёки 50 кунгача қамоққа олиш.
Ишлаб чиқариш ёки олиб кириш учун:
2000 БҲМгача жарима;
ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш, мол-мулкни мусодара қилиш билан.
Жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар:
Агар қонунбузарлик такроран ёки гуруҳ бўлиб содир этилган бўлса, жазо 5 йилгача озодликдан маҳрум этишгача кучайтирилади.