Қозоғистонда уй-жой сиёсатининг янги қоидалари 24 майдан кучга киради

ASTANА. Кazinform - Эртадан бошлаб мамлакатда уй-жой сиёсатининг янги қоидалари кучга киради. Шу муносабат билан Саноат ва қурилиш вазирлигининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Бақитжан Жунисбеков асосий ўзгаришларни айтиб ўтди.

уй
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Шундай қилиб, янги нормага кўра:

  • уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхати KEZEKTE.KZ тизимидан “Отбасы Банк” АЖ(Оила банки) ахборот тизимига ўтказилади.
  • навбатга туриш ва уй-жой ажратиш хизмати эндиликда ҳокимликлардан “Отбасы банк”га ўтказилади;
  • навбат ижтимоий тоифасидан қатъий назар амалга оширилади;
  • уй-жой кутиш рўйхати санаси ва аризачининг даромад даражасига қараб таклиф этилади.

Шундай қилиб, уй-жой, биринчи навбатда, навбатга олдинроқ туришга муваффақ бўлган фуқаролар ўртасида тақсимланади.

Навбатдагилар мунтазам равишда текширилади ва камида 3 ойда бир марта тафтиш қилинади.

– Давлат раҳбари ўтган йилнинг ноябрь ойида “Уй-жой сиёсатини ислоҳ қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди, у жорий йилнинг 24 майидан кучга киради. Ўзгартиришлар доирасида “Отбасы банк” уй-жойларни рўйхатга олиш, қуриш ва тақсимлашни амалга оширувчи миллий ривожланиш институти этиб қайта ташкил этилди. Навбатнинг амалдаги ахборот тизими 24 майга қадар ишлайди.Шундан сўнг навбатдаги барча фуқаролар “Отбасы банк”га ўтказилади, — деди қўмита раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда уй-жойларнинг нархи энг юқори даражада ўсган шаҳарлар ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар