Қозоғистонда уч ойда 9,3 миллион киши иш билан таъминланди
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг иккинчи чорагида Қозоғистон иқтисодиётида 9 миллион 300,4 минг киши банд бўлди, дея хабар беради Миллий статистика бюроси.

Уларнинг 7,14 миллион нафари ёки 76,8 фоизи ёллама ишчилари, 2,16 миллион нафари ёки 23,2 фоизи якка тартибдаги тадбиркорлардир.
“Бандлик даражаси 15 ёшдан ошган жами аҳоли учун 64,6 фоизни, меҳнат ресурслари учун 95,4 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан иш билан таъминланганлар сони 110 минг кишига кўпайди, уларнинг асосий қисми ёлланма ишчилар ҳисобига тўғри келди”, — дейилади хабарда.
Иш билан банд аҳолининг энг катта улуши қуйидаги тармоқларда қайд этилган:
- савдо – 17,1%;
- таълим – 13,1%;
- саноат - 12,5%;
- қишлоқ хўжалиги – 10,8%;
- транспорт ва сақлаш – 7,3%;
- қурилиш – 6,9%;
- соғлиқни сақлаш - 6,4%.
Бир ишчига ўртача иш ҳафтаси 39 соатни ташкил этди. Улардан ходимлар 40 соат, якка тартибдаги тадбиркорлар эса 36 соат ишлаган.