Қозоғистонда тўртта янги фармацевтика заводи қурилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириқлари доирасида маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Kazakhstan to build four pharmaceutical plants
Photo credit: Akorda

Ҳукумат ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «АлтИНФАРМ» МЧЖ, «МСП-РОМФАРМ» МЧЖ, «Абди Ибрагим Глобал фарм» МЧЖ ва «Нобел Алматинская фармацевтическая фабрика» АЖ компаниялари ўртасида фармацевтика ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича инвестиция шартномаларини тузишни маъқуллади.

Жами инвестиция ҳажми 173 млрд тенгеге тенг бўлиб, лойиҳалар 356 турдаги дори-дармонларни, жумладан ижтимоий аҳамиятга эга препаратлар, онкологик касалликларни, қандли диабетни даволаш воситалари, вирусга қарши, оғриқни камайтириш ва микробга қарши дориларни маҳаллийлаштиришни назарда тутади.

Янги корхоналар Алмати шаҳрида (икки лойиҳа), Алмати ва Туркистон вилоятларида жойлашади ва тахминан 675 та иш ўрни яратилади. Заводлар халқаро GMP стандартларига мувофиқ қурилиши режалаштирилган бўлиб, бу импортга боғлиқликни камайтириш, дорилар хавфсизлигини ошириш ва аҳолини сифатли маҳаллий препаратлар билан таъминлаш имконини беради.

Четыре новых фармзавода построят в Казахстане
Фото: пресс-служба Правительства РК
Сўнгги хабарлар