Қозоғистонда сув хўжалиги ходимларининг иш ҳақи 50 фоизгача оширилади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунга сув хўжалиги ходимларининг иш ҳақини оширишга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги хабар берди.

жалақы
Фото: Kazinform

Тузатишлар Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Ўзгартиришлар сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатувчи 25 мингдан ортиқ ходимнинг иш ҳақини ошириш имконини беради. Минтақага ва статистик маълумотларга қараб, иш ҳақи ўртача 35-50% га ошиб, иссиқлик ва энергия саноати мутахассислари даражасига етади.

Бу сув хўжалигида кадрлар алмашинувини камайтиради ва юқори малакали мутахассисларни жалб этишга йўл очади. “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар жорий йил 1 сентябрдан кучга киради.

«Статистик маълумотларга кўра, иссиқлик-энергетика соҳасида ўртача иш ҳақи 330 минг тенгени ташкил этади. Сув хўжалигида эса – 231 минг тенге. Фарқ бор. Қабул қилинган ўзгартишлар сув хўжалигининг кадрлар салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, бу мамлакат тараққиёти учун жуда муҳим», – деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги «Қазсушар» РДК ходимларининг иш ҳақини ўртача 25 фоизга оширди.

Аввал хабар қилинганидек, Қозоғистонда янги Сув кодекси кучга кирди.

Сўнгги хабарлар