Қозоғистонда сунъий интеллектни ўқитиш таълим дастурига киритилади

АSTANА.Kazinform – Қозоғистонда таълим тизимига сунъий интеллект элементларини киритиш янги стандартлар доирасида амалга оширилади. Таҳририятнинг расмий сўровига жавобан ҚР Таълим-маориф вазирлиги давлат умумий мажбурий таълим стандартларига киритилган ўзгаришлар 2026 йил 1 сентябрдан кучга киришини маълум қилди.

СИ
Коллаж: Kazinform/ Nano Banana Pro/ Canva

Вазирликнинг хабар беришича, сунъий интеллект алоҳида фан сифатида киритилмайди, балки амалдаги ўқув дастурларига интеграция қилинган форматда кўриб чиқилган.

– Сунъий интеллект компетенциялари таълим соҳалари ва ўқув фанларининг мазмунига ахборот-технологик ва мета-фанлараро компетенцияларни шакллантириш орқали киритилади, – деб жавоб берди вазирлик.

Хусусан, сунъий интеллект элементлари:

  • қозоқ тили ва адабиёти фанларида матнни таҳлил қилиш ва қисқача мазмунлаш жараёнида,
  • чет тилларида санъат ва маданиятда сунъий интеллект қўлланилишини ўрганишда,
  • табиатшунослик фанларида моделлаштириш ва маълумотларни таҳлил қилиш учун,
  • тарих ва ҳуқуқ асосларида тадқиқот вазифаларини бажариш ва рақамли таҳлил қилишда,
  • меҳнат ва мусиқа дарсларида визуализация, 3D графика ва аудио-видео контентларни таҳрирлаш учун қўлланилади.

Вазирлик маълумотларига кўра, бу ёндашув ўқув мазмунини алмаштиришни кўзламайди ва сунъий интеллект ўқув жараёнида фан бўйича билимни чуқурлаштириш учун қўшимча восита сифатида фойдаланилади.

Эслатиб ўтамиз,  Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2026 йилни Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилиш тўғрисидаги Фармонни имзолади

Сўнгги хабарлар