Қозоғистонда спортни ривожлантириш бўйича янги дастур қабул қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда оммавий ва профессионал спортни ривожлантириш бўйича янги режа қабул қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Барча даражадаги спортчиларни тайёрлаш тизимида спорт секцияларидан тортиб, олимпия захираларини шакллантиришгача бўлган катта комплекс ўзгаришлар зарур. Бугун олдимизда катта вазифа турибди. Бу инфратузилмани ривожлантириш, мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинлари тақвимини тизимлаштириш, профессионал ва оммавий спортни молиялаштиришда мутаносибликни таъминлашдир. Шунингдек, спортни ривожлантиришнинг дастурий қарашларини шакллантириш, жумладан, барча даражадаги спорт мактаблари, ҳакамлар, мураббийлар, спорт шифокорлари ва бошқаларни шакллантириш. Бу борада спортни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқамиз, Президент билан келишиб, уни амалга оширишга киришамиз. Бундан ташқари, спортчиларни навбатдаги «Париж-2024» ва «Милан-2026» Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича иккита кичик дастур мавжуд», — деди Даурен Абаев.

Вазир спорт ривожига бевосита маъсул эканини ҳам таъкидлади.

«Вазирлик уларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёр. Спортни ривожлантиришнинг дастурий ёндашувини ишлаб чиқишда биринчи қадам спортчиларни тайёрлашнинг бутун тизимининг ҳолатини мустақил равишда ҳар томонлама кўриб чиқиш бўлиши керак. Мен маъсул вазир ўринбосаридан уни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлашни сўрайман», — деди вазир.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар
telegram