Қозоғистонда сабзавот ва мевали шарбат ишлаб чиқариш ҳажми ошди

ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг январь-май ойларида Қозоғистонда мевали ва сабзавотли шарбатлар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга ошган.

сусындар
Фото: Мақсат Шағирбаев/ Kazinform

“Беш ойда маҳаллий корхоналар томонидан 36,3 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ички бозорда Қозоғистон маҳсулотларининг улуши 60 фоизни ташкил этмоқда”, – дейилади Миллий статистика бюроси хабарида.

Шу билан бирга, импорт ҳажми ҳам 13,6 фоизга ошган – ҳисобот даврида мамлакатга 24,2 минг тонна шарбат олиб кирилган.

Экспорт эса аксинча, 0,4 фоизга камайган. Ташқи бозорларга 1,3 минг тонна маҳсулот етказиб берилган.

Ички бозорда истеъмол ҳажми 9,3 фоизга ўсиб, 59,3 минг тоннага етган. 2024 йилнинг январь-май ойларида бу кўрсаткич 54,2 минг тоннани ташкил этган эди.

Сўнгги хабарлар