Қозоғистонда пенсия жамғармасидан ипотека муддатини қисқартириш учун фойдаланишга рухсат берилиши мумкин
ASTANА. Каzinform — ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги уй-жой шароитларини яхшилаш учун бир марталик пенсия тўловларидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруқ лойиҳасини Ashyq НҲА порталида муҳокама қилиш учун тақдим этди.
Ҳужжатда Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирининг 2021 йил 21 январдаги 24-сонли “Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уй-жой шароитларини яхшилаш учун бир марталик пенсия тўловларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.
Лойиҳа Қозоғистон Республикаси “Уй-жой муносабатлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-2-моддаси 10-27) кичик бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
— Ўзгартиришларнинг асосий мақсади қоидаларни янги Солиқ кодекси нормаларига мувофиқлаштириш ва фуқароларнинг банклар олдидаги қарздорлик юкини камайтиришдир. Энди пенсия жамғармаларидан асосий қарзни тўлаш, ойлик тўловни камайтириш ёки ипотека кредити муддатини қисқартириш учун фойдаланиш имконияти аниқлаштирилади, — дейилади ҳужжатда.
Шунингдек, агар ҳужжат қабул қилинса, уй-жой шароитини яхшилаш учун бир марталик пенсия тўловларидан фойдаланишнинг самарали механизмлари тасдиқланади.
Ушбу буйруқ 2025 йил 21 ноябргача жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.